Таҳорат

Abdurahmon сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, ойимларда артeроз касали бор экан. Бўғимлари шамоллаган, шу сабабли таҳорат вақтида оёқларини сув тeккизмасдан таяммум қилсала бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Буни диёнатли, намозхон шифокор орқали аниқлаб олиш керак. совуқ сув зарар қилса иссиқ сув, у ҳам зарар қилса ўша жойларга масҳ тортиб қолган жойлар ювилади. Масҳ тортиш ҳам зарар қиладиган бўлса, таҳоратда ювиш фарз қилинган, қўлни тирсаккача, юзни ва оёқни ювишдан ювиладиганини ювиши қолганига масҳ тортиш керак. Ювиладигани кам масҳ тортадигани кўпроқ бўлса, таяммум қилиши жоиз. Валлоҳу аълам!