Назр ҳақида

Shaxboz сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Одам қанчадур вақт оралиғида нимадур қилишни назр қилсаю, у вақт орасида қилган назрини амалга ошира олмаса, уни ҳаққини моли билан яъни қанчадур миқдорда эҳсон қилиш билан ўша қилган назрини оқласа бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Қасамнинг каффорати худди зиҳордаги каби қул озод қилиш ёки ўнта мискинни тўйдириш, ёхуд уларнинг ҳар бирига бутун баданини тўсадиган кийим беришдир. Шалворнинг ўзи кифоя қилмайди. Агар уларни адо этиш пайтида ожиз бўлса, кетма-кет уч кун рўза тутади. Қасамхўр бўлмай туриб, каффорат адо қилиш жоиз эмас.
Унинг лафзлари «агар», «қачон», «қачондир», «вақтики», «вақтидирки», «ҳар бир», «ҳар доимки»дир.
«Ҳар қачон»дан бошқада шарт мулкда бир марта вужудга келса, таълиқ ечилиб, жазо лозим бўлади.(«Кифоя» китобидан). Валлоҳу аълам!