Қуръон қироати

СаволларМавзу: Турли саволларҚуръон қироати
Yashnar сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Мен Қуръон қироатларини Шайх Мишари Рашид Ал Афасийнинг овозли ёзувларидан фойдаланиб ўрганаётган эдим. Қироатимни бир ноиб(Кўкалдошни тамомлаб Мисрда ҳам ўқиб келган экан) эшитиб «Сен ундан ўрганма бир ҳадисда пайғамбаримиз  ким Қуръонни қўшиқ қилиб айтса биздан эмас ва унга жаҳаннам олови бўлсин деганлари маъносида хадис бор» деб айтди. Ундан кўра шайх Миншавийдан ўргансен бўлади деб айтди. Ўзим ва оила аъзоларим Мишари Рашидни тинглаймиз. Бу гаплардан кейн ҳаловатим йўқолди. Саволим:
Шайх Мишари Рашидни қироатига ўхшатиб қироат қилмаслигим керакми?
Шайх Мишари Рашидни тингамаслик керакми?
Қайси Қуръон ҳофизларини тинглаб ва қироат охангида Қуръон ўқишни давом эттирсам бўлади?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Мишарий қорининг қироатига  эргашиб ўқиш мумкин, у одам кўп устозлардан таълим ва ижоза олган, хадисда айтилган қўшиққа ўхшатиш у кишининг қироатидаги нағмаларга айтилмаган. Аммо кўпчиликнинг фикрига кўра¸ айрим ўринларда Қуръонга номуносиб нағмалар бор, шунга баъзи устозлардан эътироз бор. Аммо Миншавий, Хусарий, Абдудбосит қори каби устозлардан ўрганиш янада афзаллигида шубҳа йўқ. Валлоҳу аълам!