Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл киши от миниши

11:33 / 07.09.2017 | Gulnoza | 12632

Ассалому алайкум! Ислом динида аёл кишига от миниш тақиқланган эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тақиқланган эмас. Халқ орасидаги “эгарга минган аёлларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин” деган ҳадисни Мулла Алий ал-Қорий “Мавзуъот” деган китобида “тўқима” деганлар. Инсон табиатида ким нима билан кўпроқ шуғулланса ўша нарса унинг табиатига уриши бор. Ҳозирги кундаги аёлларни машина хайдашида ҳам машинанинг аёл табиатига таъсири катта. Машина эркаклардек бошқаришни, одамларга эркаклардек муомала қилишни кўчадаги муомалаларини эркакча қилишни тақозо қилади. Оқибатда эри ва оила аъзоларига ҳам эркаклардек муомала қилишига оли бориб қўяди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа бир ҳадисларида:

عن أبي هريرة قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم خير نساء ركبن الإبل قال أحدهما صالح نساء قريش وقال الآخر نساء قريش أحناه على يتيم في صغره وأرعاه على زوج في ذات يده حدثنا عمرو الناقد حدثنا سفيان عن أبي الزناد عن الأعرج عن أبي هريرة يبلغ به النبي صلى الله عليه وسلم وابن طاوس عن أبيه يبلغ به النبي صلى الله عليه وسلم بمثله غير أنه قال أرعاه على ولد في صغره ولم يقل يتيم

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Туя минган аёлларнинг энг яхшиси Қурайшнинг солиҳа аёлларидир. Болага кичиклигида шафқатлироқдир. Эрининг қўлидаги нарсага муҳофазакордир», дедилар». Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat