Эгизакларнинг тўйи

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушЭгизакларнинг тўйи
Mironshox сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ илмингинзни зиёда қилсин. Менинг саволим, укам эгизак, онам нотаниш инсонникига совчи бўлиб борган эдилар. Қизлар ҳам эгизак эканлар, ёшлар бир-бирига ёқишган эди. Лекин қизнинг бувисига бир инсон эгизаклар бир-бирлари билан турмуш қуриш мумкин эмас экан деган гапдан кейин рад жавобини беришмоқда. Шундайми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

У одам нотўғри айтибди. Агар гапига “шариатимизда” деб қўшиб гапирган бўлса Аллоҳ ва расулига ёлғон тўқибди. Ака-укалар опа-сингилларга уйланиб фарзандлари олим ва қори бўлганлар юртимизда минглаб топилади. Валлоҳу аълам!