Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

2572-саволдан

11:45 / 10.09.2017 | AAA | 4078
Ассалому алайкум! Агар киши мақъади – думбасини босмай ухласа, таҳорати кетади. Мисол учун, ёнбошлаб, чалқанча тушиб, ерга кўксини бериб ёки мақъадини ерга босмаган ҳолда бир нарсага суяниб ўтириб ухласа, таҳорати кетади. Агар орқасини ерга босиб (яъни ўтириб) ёки улов устида ухласа, таҳорат кетмайди. Каналда шуни ўқиб қолдим. Одатда кўп кузатиладиган ҳолат студентларнинг партага бошини қўйиб ухлаши масаласини сўрамоқчи эдим.  Унинг ҳолатиди мақъади – думбасини босган бўлади, лекин партага бошини қўйиб суянган бўлади. Парта олиб ташланса йиқилса ҳам керак. Лекин мақъад босилиши жиҳатидан қарасак ел чиқмайди деб ўйлаб иккиланиб қолдим. Шунга аниқлик киритсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз масаладаги яна бир шарт яъни суяниб ухласа ва суянган нарсасини олиб ташласа йиқилиш шартига қаранг. Талабанинг сиз айтган суратдаги уйқуси таҳоратни бузади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat