Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дадамга нисбатан муомала

11:52 / 10.09.2017 | Лазиз | 5288

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳим сизу бизларни охиратда жаннат билан сийласин! Ижозатингиз билан саволимни баён қилсам: Ёшлигимизда анча олдин дадамиз бизни ташлаб кетганлар, онам ёлғиз ўзлари 2 ўғил 1 қизни қийинчилик билан вояга етказдилар. Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин ҳозир ҳаммаси жойида. Акам ва опамлар оилали, ман энг кичик фарзандман, ёшим 20да. Амаки, аммаларимиз билан муносабатларимиз яхши!
1-Дадамни бизда ҳаққлари борми? Дадамни умрлари якун топаётганда ёнларида бўлиб розиликларини олишимиз керакми?
2-Амакиларим ва аммаларимиз билан алоқаларни батамом узсак бўладими?
3-Акам ва опам оила қуришда дадамни розиликларини олмаганлар. Шу қаторда ман ҳам дадамни розиликсиз оила қуришим жоизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Отангизни сизни дунёга келишингизга сабаб бўлганлик ҳаққлари бор. Эҳтиром қилишингиз вожиб. Қилмасангиз гуноҳкор бўласиз. 2). Алоқаларни узсангизлар бўлмайди. Гуноҳкор бўласизлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ سَرَّهُ أَنْ يُبْسَطَ لَهُ فِي رِزْقِهِ وَأَنْ يُنْسَأَ لَهُ فِي أَثَرِهِ فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни ризқининг кенгайтирилиши ва ажалининг ортга сурилиши масрур қилса, қариндошларига силаи раҳм қилсин», дедилар». Учовлари ривоят қилганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). 3). Сиз доим ота-онангизни дуоларини олишни қўйманг. Ким билан турмуш қуриш сизнинг ихтиёрингиз.

عَنْ جَعْفَرِ بْنِ بُرْقَانَ قَالَ: إِنَّ لِكُلِّ وَالِدٍ فِي وَلَدِهِ كُلَّ يَوْمٍ دَعْوَةٌ مُسْتَجَابَةٌ - أَوْ قَالَ: مُجَابَةٌ - فَإِنِ اسْتَطَعْتَ فَلاَ تَكُونَنَّ مُبِيرًا

Жаъфар ибн Бурқондан ривоят қилинади: «Ҳар бир ота-онанинг фарзанди ҳаққида кунига бир марта ижобат бўладиган дуоси бор. Агар қодир бўлсанг, ҳалок бўлувчи маҳрум бўлма». Шарҳ: Демак, ота-онанинг дуоси бир кунда ҳеч бўлмаса бир марта қабул бўлиши бор экан. Фарзанд ана шу дуони олиб қолиш ҳаракатида бўлиши керак экан. Шу дуони олиб қолмаса, кўп нарсадан маҳрум бўлар экан.

عَنْ مُجَاهِدٍ قَالَ: دَعْوَةُ الوَالِدِ لاَ تُحْجَبُ دُونَ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ

Мужоҳиддан ривоят қилинади: «Ота-онанинг дуоси Аллоҳ азза ва жалладан тўсилмас». Шарҳ: Ота-она боласига ҳаққига дуо қилдими, бас, тўсиқ йўқ, тўғри қабул қилинади. Шунинг учун, ҳар бир фарзанд ота-онасининг дуосини олишга доимий равишда ҳаракат қилиб туриши лозим. (“Яхшилик ва силаи раҳм” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat