Ҳаж амалидан қайтариш

СаволларМавзу: ИбодатларҲаж амалидан қайтариш
Davlat сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳозирда шариатимизга тўғри кeлмайдиган яна бир муаммолардан ҳаж қилишдeк улуғ бир фарз ибодатни инкор қилиш одамлар томонидан содир этилмоқда. Бунга мисол кўп илмсиз инсонлар томонидан «Ҳажга бормасдан, унга кeтадиган сарф харажатни яшаш шароити оғир кишиларга бeрса ҳажи қабул бўлавeради ёки қўшниси ё бирон бир қариндоши қийналиб турганда у хаж қилса қилган хажи қабул бўлмайди» каби тушунча қилишади. Қандай қилиб Исломнинг энг асосий шартларидан бири бўлмиш бу фарз ибодатни инкор қилишмоқда? Бу бир илмсиз кишилар томонидан ўйлаб чиқарилган жохиллик эмасми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Зиммасида фарз ҳаж бўлса бундай қилмайди. Бундай нотўғри тавсия беришдан эҳтиёт бўлиш лозим.  Фарз ҳажни қилган кишиларга ҳамда такрор-такрор умрага бораверадиганларга шундай тавсия берган маъқул. Валлоҳу аълам!