Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хилхона қилиш

12:26 / 10.09.2017 | Davron | 5554

Ассалому алайкум! Қабристонга хилхона қилиб ўраб олиш дурустми? Жоиз ишми ёки ундай қилмаган афзалми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўзининг шахсий мулки бўлган ердан қабр учун жой тайёрлаб олиш, ўзиники қилиб чегаралаш жоиз. Лекин оммага тегишли вақф қилинган қабристондан жой ажратиб олиш, қабр тайёрлатиб қўйиш яхши эмас.

وَيَحْفِرُ قَبْرًا لِنَفْسِه، وَقِيلَ يُكْرَهُ

«Ўзи учун қабр тайёрлаб олиш жоиздир. Бир қавлда макруҳ, дейилган» (Роддул Мухтор). Бу икки гапни уламолар: «Ўзининг еридан бўлса, жоиз, оммага тегишли ердан бўлса, жоиз эмас», деб мувофиқлаштирганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat