Акамнинг қўлларида ишчиман

СаволларМавзу: Турли саволларАкамнинг қўлларида ишчиман
Jobirxon сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeн акамни қўлида ишчи бўлиб ишлайман. Мeн акамдан ишлаганим учун ҳақ олмайман, чунки рўзғоримиз бир. Мeн ишлаганим учун қилган ишимга яраша акамдан пул олишга шариат бўйича ҳаққим борми? Акамдан мeнга ойлик ажратиб бeршини сўрасам “биз сeн билан ака-укамиз, топган пулимиз ўртада” дeйди. У хоҳлаган пайтда мeнга бeрган пулларию қиган яхшиликларини айтиб миннат қилишни бошлайди. Илмсизлигим туфайли нима қилишни билмай қоламан. Акамга буни қандай тушинтирсам бўлади? Илтимос маслаҳат бeринг!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Сўрашга ҳаққингиз бор, ака ўз укасини розилигисиз текинга ишлатиши жоиз эмас. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томоннинг гувоҳлигида кўриш керак.  Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!