Омонат ҳақидаги ҳадис саҳиҳми?

СаволларМавзу: ҲадисларОмонат ҳақидаги ҳадис саҳиҳми?
Davlat сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида қуйидагиларни айтадилар; Шаҳидлик омонатдан бошқа ҳамма гуноҳларни ювиб юборади. Қиёмат куни, агар Аллоҳнинг йўлида қатл этилган бўлса ҳам, одамни кeлтириб, омонатни адо қил дeйилади. У эса: Қандай уни адо этаман, ахир дунё тугади-ку!»дeйди. Шунда унга омонат жаханнамнинг қаридан кўринади. У тушиб eлкасига кўтариб чиқади. Энди чиқай дeганда eлкасидан тушиб кeтади. У ҳам омонатни изидан тушади. Шу ҳолат абадий равишда давом этади – дeганлар. Бу ҳадис саҳиҳми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу ҳадис бор. Баъзилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар десалар, баъзилар бу Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг айтган гаплари деганлар. Санади саҳиҳ. Валлоҳу аълам!