Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масбуқ кишининг ҳукми

16:48 / 12.09.2017 | Abdulloh | 5415

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, олиб бораётган ишларингизга ривож тилайман. Баъзан баъзи бир сабабларга кўра намозга кечикиб келамиз. Масалан иккинчи ёки  учинчи ракатга келганимда қандай намоз ўқишимиз керак? Яъни масбуқ кишининг ҳукумларини   ёритиб берсангизлар. Илтимос жавобни телеграм тармоғига ҳам жойлаштирсангиз. Жавобингиз учун аввалдан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Савол: Имомнинг намозига кеч қолган киши қолган ракъатларини қандай адо қилади? Жавоб: Имомнинг бирор ракъатига етолмаган киши масбуқ (ортда қолган киши) дейилади. Масалан: Пешин намозининг бир ракъатига кеч қолган киши келганида, имом рукуъда бўлмаса, такбири таҳрима айтиб, намозга қўшилади ва сано ўқийди. Сўнг имом билан уч ракъатни адо қилади. Имом салом бергач, туриб, таъаввуз, тасмия айтиб, «Фотиҳа» сурасини ва зам сура ўқийди, сўнг ташаҳҳудга ўтиради; Икки ракъатга кеч қолган бўлса, имом салом бергач, туриб, «Фотиҳа» ва зам сура ўқиб, кетма-кет икки ракъатни тугатади; Агар уч ракъатга кеч қолган бўлса, имом салом бергач, туриб, «Фотиҳа» ва зам сура билан бир ракъат ўқийди. Шу билан унинг намози икки ракъат бўлади. Ҳар икки ракъатдан сўнг бир қаъда вожиб бўлгани учун  қаъдага ўтиради. Сўнг туриб, бир ракъат«Фотиҳа» ва зам сура билан, сўнг яна бир ракъат «Фотиҳа»нинг ўзини зам сурасиз ўқиб, ўтиради; Шом намозининг икки ракъатига кеч қолган киши имом билан бир ракъат ўқигач, салом бермай, туради ва «Фотиҳа» ҳамда зам сура билан бир ракъат ўқиб, қаъдага ўтиради ва ташаҳҳуд ўқийди. Сўнгра туриб, «Фотиҳа» ва зам сура билан яна бир ракъатни ўқиб, ўтиради. Кўпчилик Шом намозининг бир ракъатига етиб келса, туриб, бирдан икки ракъат ўқиб, кейин ташаҳҳудга ўтиради. Бу хатодир. Ушбу ҳолатда ўртадаги вожиб бўлган қаъда тарк қилингани учун, вақти чиқмаган бўлса, қайтадан ўқиб олиши вожибдир. Қайтариб ўқимаса, вожибни тарк қилгани туфайли намоз  нуқсон билан адо этилган бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat