Тўланмаган махр ҳақида

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушТўланмаган махр ҳақида
Mirzohid сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аёлим узоқ йиллик касалликдан сўнг вафот этди. Гап шундаки уни махрини беролмадим, чунки уни касаллиги учун қайда даво бор экан деб эсдан чиқиб кетибди. Шу махрни қандай тўласам бўлади? Бир танидиган домладан сўрасам унга узоқ йиллар ғамхўрлик қилдиз жуда кўп маблағ сарфладиз, ўшалар билан махрдан озод бўлдингиз деди. Шу тўғрими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

У гап нотўғри. Ҳар бир киши вафот топгач биринчи ўринда уни ғусл қилдирилади, кафанлари, қарзлари тўланади. Сўнг уни меросхўрлари ва ҳиссалари тайин қилинади. Аёлингизни олиши керак бўлган ҳаққларини ўшаларга берасиз. Аёлингизни ўғил-қиз, ота-оналари бўлиши мумкин. Махр ҳам хотинга берилиши керак бўлган эрнинг зиммасидаги қарз ҳисобланади. Эр ўша пулни ажратиб аёлининг мулкига қўшилади ва Қуръонда келган ҳиссаларича меросхўрларга тақсим қилиб берилади. Аввал бир аёлига тўлаш керак бўлган бўлса, энди ўша маҳрни нечта меросхўр бўлса ўшаларга бўлиб тарқатиши керак бўлади. Валлоҳу аълам!