Жамоатга улгурмаслик

СаволларМавзу: ИбодатларЖамоатга улгурмаслик
Strayker_net сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Аср намозида (ёки бошқа намозда)  жамоатга, намознинг 4-ракатига улгурилса саломдан кейин 3 ракат намоз қай тарзда давом эттирилади? Аввал бир ракатни ўқиб қаъдада ўтириб, кейин икки ракат ўқиладими ёки аксинчами? Ва шу холда зам суралар қандай ўқилади?

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1 ракъат зам сура билан ўқиб қаъдага ўтирилади, кейин туриб бир ракъат зам сурали бир ракъат зам сурасиз ўқилади. Валлоҳу аълам!