Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Цереблоризин дориси ҳақида

13:01 / 14.09.2017 | ismoil | 5905

Ассалому алайкум! Цереблоризин деб номланган дори ҳақида сўрамоқчидим. Интернетда ичига чўчқанинг мийяси аралаштириб реакция қилиниши ҳақида ўқиб қолдим (концентрат церебролизина (комплекс пептидов, полученных из головного мозга свиньи). Шунга бу укол ҳаром бўладими? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Дори асли ҳаром, истеъмоли ҳам ҳаром. Шариатимизда ҳаром нарса билан даволаниш деган боб бор. Яъни қандай ҳолатларда ҳаром билан даволанса бўлади дегандир. Бу мавзудаги барча далил ва ҳужжатларни яхшилаб ўрганиб чиққан уламолар, жумладан, ҳанафий мазҳаби фуқаҳолари қуйидаги хулосага келганлар. Умумий қилиб айтганда ҳаром ва нажас нарса билан даволаниш мумкин эмас. Агар дардни даволаш учун ҳалол нарсалардан шифо топилмаса ва ҳаром нарса даво бўлиши аниқ бўлса, у билан даволанишга истисно тариқасида рухсат. Эркаклар учун ҳаром қилинган ипак, тилло ва кумушларни даво учун ишлатса бўлади. Эркаклар қичима дардига йўлиққанларида тиббий мақсадларда ипак кийим кийсалар жоизлигига барча фуқаҳолар иттифоқ қилганлар. Бунга имом Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абдурроҳман ибн Авф ва Зубайр розияллоҳу анҳумоларга қичима бўлиб қолганларида ипак кийим кийишга рухсат берганлари ҳақидаги ҳадисни далил қилганлар. Фуқаҳолар жумҳури эркак киши тилло ёки кумушдан тиш қилиш жоизлигига иттифоқ қилганлар. Агар бир нечта бўлса ҳам майли, деганлар. Шунингдек, тишга тилло ёки кумуш қоплаш ҳам мумкин деганлар. Бу ҳукмга қуйидаги далилларни келтирилган; 1. «Аржафа ибн Асъад розияллоҳу анҳунинг Килоб уруши куни бурни кесилди. У ўзига кумушдан бурун қилиб олди. Аммо у сасиб кетди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам амр қилдилар ва у ўзига тиллодан бурун қилиб олди». Имом Термизий ривоят қилган. 2. Мусо ибн Толҳа, Абу Жамра аз-Зобъий, Абу Рофеъ ибн Собит ал-Баноний, Исмоил ибн Зайд ибн Собит, Муғийра ибн Абдуллоҳ ва бошқалар тишларига тилло қоплаганлари ҳақидаги ривоят. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat