Намозни қайта ўқийми?

СаволларМавзу: ИбодатларНамозни қайта ўқийми?
Muhammadi0441 сўради 6 кун аввал

Ассалому алайкум! Масжидимизда имомликка ўтадиган ёши котталар бор. Улар бирлари бўлмаса бирлари имомликка ўтишади, лекин ҳарфларни махражидан чиқариб қироат қилишмайди. Ман арабчадан ёдлаганман, Ҳазрат раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадис ва Ҳаёт” 6-намоз китобларини ўқидим ва суриштирсам ман уларга иқтидо қилсам гуноҳи манга бўларкан. Яъни ман учун намозни қайта ўқиб олиш вожиб экан. Ман нима қилай?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 кун аввал

Ва алайкум ассалом!

Улар ҳарфларни тўлиқ талаффуз қилмаганликлари учун оми ҳисобланишади. Тўғри ўқийдиган кишининг омига иқтидоси жоиз эмас. Валлоҳу аълам!