Жамоат намозида

СаволларМавзу: ИбодатларЖамоат намозида
Akobir сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Жамоат намозини кўпчилик 2 хил айтади. Баъзи одамлар камида 3 киши бўлса жамоат намози ҳисобланади дeса, баъзилар имом билан бир киши бўлса ҳам жамоат намози дeйишади. Масалан эр хотини билан уйда намоз ўқиб олса жамоат бўлиб ўқиган ҳисобланади ва гуноҳкор бўлмайди дeб жавоб бeрган эди бир домла. Савол имом билан ҳисоблаганда нeчи киши бўлса жамоат намози бўлади?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

ИККИ КИШИ ВА УНДАН ОРТИҒИ ЖАМОАТДИР 

عَنْ مَالِكِ بْنِ الْحُوَيْرِثِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا حَضَرَتِ الصَّلَاةُ فَأَذِّنَا وَأَقِيمَا، ثُمَّ لِيَؤُمَّكُمَا أَكْبَرُكُمَا

Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намоз вақти кирганда азон ва иқома айтинглар, сўнг (иккингиздан) каттароғингиз имом бўлсин», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Бундай қилиб ҳамма намозларни уйда ўқишга ўрганмаслик керак. Чунки бундай киши масжидда жамоат бўлиб ўқилганнинг савобини ололмайди. Уйи масжиддан узоқда бўлгани учун ёлғиз намоз ўқийдиган бўлса, аёли ва фарзандлари билан жамоат бўлиб ўқиши билан масжидда ўқилган савоби даражасида бўлмаса ҳам жамоат билан ўқилганга ваъда қилинган 27 даража савобга эга бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жамоатдан кеч қолсалар аҳлларини тўплаб жамоат қилар эдилар. Валлоҳу аълам!