Чет элда Жума ўқишлик ҳақида

СаволларМавзу: ИбодатларЧет элда Жума ўқишлик ҳақида
Vandam сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Мен чет элда ишлайман. Жума намозида қатнашишдан хавотирман чунки хар-хил мазҳаб вакиллари бор. Имом хам Покистонлик экан, уйдан сўрасам, дадам Жума намозига бормаслигимни илтимос қилди. «Ўзимизни Ўзбекистонимизга келганингда бемалол Жума намозида қатнашаверасан» дедилар. Дадам 5 махал намозни ўқийди, дадам чет элдаги имомларга ишонмайди.  Мен нима қилай? Дадамни айтганини қилиб ўзим Жума намозини ўрнига пешин намозини ўқийми, ёки Жума намозида қатнашайми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аввало сиз имомнинг қайси мазҳабдалигини ўрганинг. Тўрт мазҳабдан бирида бўлса, жумага қатнашишингиз вожиб. Валлоҳу аълам!