Илмни сусайтирувчи омиллар

СаволларМавзу: Таълим ва МутаалимИлмни сусайтирувчи омиллар
utopia сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Менинг ҳам саволим илм тўғрисида. Бир илмли акамиз айтиб берган ривоят (ривоятнинг саҳиҳ ёки носаҳиҳлигини билмайман) орқали саволимни бермоқчиман. Ривоятга кўра: «Илми толиб Аллоҳнинг каломи бўлмиш Қуръони каримни ёдлашни, ҳадис илмини ўрганишни устози билан бошлабди. Илми толиб кундалик берилган вазифаларни аъло таризда топширар экан. У қолган тенгдошларидан анча одимлаб кетиб, Қуръон илмини жуда самаралари равишда ўрганар экан, бу истедод устозларни ҳам қойил қолдирар экан. Аммо, кунларнинг бирида илми толиб берилган вазифларни қанчалик ўрганишга ҳаракат қилмасин кун охирига келиб вазифаларни топширолмайдиган, қанча ҳаракат қилмасин ёдлаган нарсалари эсфан чиқаётганини сезибди. Устозлари илми толибдан ибодатларида бардовимлигини, ҳеч қандай гуноҳ ишлар қилмаганини сўрашибди. У ҳамма ибодатларни вақтида қилаётганини ҳеч қандай гуноҳ иш қилмаганини айтибди. Эслаб кўрса, бир туяга чиқаётган номаҳрамнинг тўпиғини кўриб қолганини айтибди. Шунда устозлар илмингни сусайгани ман шудан бўлган деган эканлар.» Саволим шундан иборат: Қанчалик ҳаракат қилмайлик ҳозирги кунда кўча кўйда юрганимизда, метро автобусга чиқмайлик очиқ сочиқ кейинган қизларга кўз тушади. Бу ҳолат бизнинг илмимизга тасир қиладими? Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Шунинг учун ҳам инсонлар илм билан маълумотни орасини фарқламай қолишди. Ҳақиқий илмни қандай бўлишини тасаввур ҳам қилмай қолишди. Валлоҳу аълам!