Ўқитиб қўйишни инсон ҳаётига таъсири

СаволларМавзу: Турли саволларЎқитиб қўйишни инсон ҳаётига таъсири
Mirsaid сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, ҳозирги кунда афсуски фолбинликни ва кинначиликни касб қилиб инсонларни алдаб юрганлар жудаям кўп. Ўқитиб қўйиш, очиш каби амалларга борган сари кўпчилик инсонлар алданиб қоляпти. Саволим шундан иборатки ҳозирги кундаги ўқитиб қўйиш деган амал инсон ҳаётига қанчалик таъсир қилади? Бу дардга чалинган инсонлар қандай шифо топишлари мумкин? Бу ўқитиб қўйиш уй жой ёки ишхонага ҳам таъсир кўрсата оладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аввало Аллоҳ таолонинг тақдиридан ташқари ҳеч нарса бўлмайди. Мўмин одам бунга иймон келтириши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда ва тунда ўқиган дуоларни ўқиса ҳеч қандай сеҳргарнинг сеҳри ёки макри таъсир қилолмайди.

عَنْ أَبَانَ بْنِ عُثْمَانَ، عَنْ أَبِيهِ  رَضِي اللهُ عَنْهُ  قَالَ  سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ، ثَلَاثَ مَرَّاتٍ لَمْ تُصِبْهُ فَجْأَةُ بَلَاءٍ حَتَّى يُمْسِيَ رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ

Абон ибн Усмондан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким «Бисмиллааҳиллазии лаа язурру маъа исмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас-самийъул алийм»ни уч марта айтса, кечқурун бўлгунча унга тўсатдан келадиган бало етмайди», деганларини эшитдим».
«Сунан» соҳиблари ривоят қилишган.
Демак, ким ихлос билан ушбу ҳадиси шарифда келган дуони ўқиб юрса, унда берилган ваъдадан баҳраманд бўлар экан. Бунга эътиқод ва амал қилишга одатланмоғимиз керак.
Дуонинг маъноси қуйидагича: «Исми бирга бўлганда еру осмонда ҳеч нарса зарар қилмайдиган Аллоҳнинг номи ила. У Зот ўта эшитувчи ва ўта кўрувчидир». («Руҳий тарбия» китобидан). Валлоҳу аълам!