Тасбеҳ айтиш

Strayker_net сўради 6 кун аввал

Ассалому алайкум! Шом ва бомдод намозларидан сўнг Аллоҳумма ажирни минан наар калимасини неча марта айтилса бўлади?

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 кун аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳадисларда намоздан кейин етти марта дейилган.

عَنْ مُسْلِمِ بْنِ الْحَارِثِ التَّمِيمِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَسَرَّ إِلَيَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: إِذَا انْصَرَفْتَ مِنْ صَلَاةِ الْمَغْرِبِ فَقُلِ اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنَ النَّارِ، سَبْعَ مَرَّاتٍ، فَإِنَّكَ إِذَا قُلْتَ ذَلِكَ ثُمَّ مُِتَّ فِي لَيْلَتِكَ كُتِبَ لَكَ جِوَارٌ مِنْهَا، وَإِذَا صَلَّيْتَ الصُّبْحَ فَقُلْ كَذَلِكَ، فَإِنَّكَ إِنْ مُِتَّ فِي يَوْمِكَ كُتِبَ لَكَ جِوَارٌ مِنْهَا

Муслим ибн ал-Ҳорис ат-Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга махфий равишда:
«Шом намозини ўқиб бўлганингдан кейин етти марта «Аллоҳумма! Ажирнии минан-наар» деб айтгин. Агар сен ўшани айтсанг-у, шу кечада ўлсанг, сенга ундан сақланиш ёзилади. Бомдодни ўқиб бўлганингда ҳам ўшани айтгин. Агар шу кунда ўлсанг, сенга ундан сақланиш ёзилади», дедилар».
Шарҳ: «Аллоҳумма! ажирнии минан-наар»нинг маъноси «Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин» деганидир.
«Сенга ундан сақланиш ёзилади» дегани «дўзахдан сақланиш ёзилади», деганидир. Бу дуони ўқиш диёримизда кўпчилик зокирлар томонидан йўлга қўйилган. (“Ҳадс ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!