Колбаса ва гўшт маҳсулотларининг «ҳалал» маркасига ишониш

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромКолбаса ва гўшт маҳсулотларининг «ҳалал» маркасига ишониш
Dilnavaz сўради 6 кун аввал

Ассалому алайкум! Кимдирдан эшитган эдим агар ишлаб чиқарувчи ҳаммасини ўзининг зиммасига олиб «ҳалол» тамғаси билан маҳсулот чиқарган бўлса ва сизнинг унинг ҳалол эмаслигига аниқ далилингиз бўлмаса шу маҳсулотни шубҳа қилмасдан истеъмол қилиш мумкин, деганини. Агар шу ишлаб чиқарувчи хийла ишлатиб маҳсулотида ҳаром ишлатаётган бўлса, лекин буни халқ билмаса истеъмолчига гуноҳ йўқ, чунки у хийла ишлатилганидан бехабар ва ишлаб чиқарувчи бўйнига олган ҳалол деганига ишонган. Шу фикр тўғрими? Масалан гўшт олаётганизда ҳам ҳалолми деб сўрайсиз ва ҳалоллигини айтишса оласиз яъни мусулмон одам сотаётган бўлса. Колбаса маҳсулотларидаги «ҳалол» тамғасидагиларигаям шунака муносабатда бўлиб олиб истеъмол қилсак бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 кун аввал

Ва алайкум ассалом!

Шариатимизда икки нарса асосий қоида қилиб олинган.
Биринчиси: Асли ҳаром бўлган нарсанинг шаръий йўл билан ҳалол қилингани собит бўлмагунича у ҳаромлигича қолади.  Масалан, гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, уларнинг қони чиқиб кетмагани ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилинмагани учун гўшти ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани аниқ бўлгачгина ҳалол деб ҳукм қилинади.
Иккинчиси: Асли ҳалол бўлган нарсаларнинг бирор йўл билан ҳаром қилингани собит бўлмаса, улар ҳалоллигича қолади. Валлоҳу аълам!