Кредит карта кэшбэк(cashback)

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромКредит карта кэшбэк(cashback)
joeclap сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Кредит карта ҳақида авваллари савол берилган экан. Менинг саволим бироз бошқачароқ. Мен ҳозир чет мамлакатда тахсил оламан. Бу ерда кредит карталар жуда ривожланган. Баъзилари  кэшбэк (cashback) яъни малум бир нарса маълум миқдорда пул сарфланса, 2-5% фоиз пулни ўзимизга ҳадя қилиб қайтариб беради. Масалан бензин шахобчасида 50 тангага бензин қуйсам, 2.5 танга мени ҳисобимга қайти тушади ва у асосий миқдорга аралашмаган ҳолда туради. Савол: мен бу билан рибога аралашиб қолмайманми? Агар рибо бўлса, шу қайтган пулни энди нима қилсам бўлади?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Қарзга пул бериб кейин фоизи билан оладиган кредит карта шаръан ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!