Иш бошлаш учун қарз олиб қайтармаслик

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратИш бошлаш учун қарз олиб қайтармаслик
Ulugbek сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир инсон отам билан шериклик учун иш бошламоқчи бўлиб катта миқдорда пул олганди. Мана 4 йилдирки у инсондан дарак йўқ. Вақт ўтиб отам ҳам яқинда қазо қилди. Дадам берган пул ҳам аслида бировдан олинган қарз эди. Пул берган инсон ҳаққини талаб қилди, олган инсонни эса ҳозир ишлари анчагина яхши. Пулни қайтариш борасида тайин гап айтмаяпти. Саволим шуки шариатда ушбу масаладаги қарздорликни қай йўл билан ундиришим мумкин?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Қандай йўл билан ололсангиз жоиз. Қодир бўлатуриб бермайдиган бундай ҳолатда, шариатимиз уни обрўсини тўкишга ҳам рухсат беради. Валлоҳу аълам!