Қалбаки товар

Мухаммадрасул сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Мен 5 йилдан бери савдода ишчи сифатида ишлайман. Шерикларим хитойдан оргинал товарларни хитойлаштириб (подделка) қилдириб келади. Тўғри сотаётганда хитой деб сотади ва яна оргинали билан бир хил дейишади. Бунинг ҳукми қандай? Бизнинг ҳалол ишлаб топган пулларимиз ҳам шу савдо пулидан. Бизга бу пуллар ҳалол бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Сиз муаллифлик ҳуқуқини сўраётган бўлсангиз буни эътиборга олиш керак. Сохтасини ҳақиқий деб сотиш гуноҳлиги аниқ. Сохталигини айтиб сотса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!