Инсонинг мучали

СаволларМавзу: ДуоларИнсонинг мучали
Nodirjon сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, отахон ва онахонлармиз дуо қилишганда 7 мучамизни соғ қилгин дейишади. Баъзи қариялармиз  4-5 мучал дейишади. Аслида  4, 5, 7, мучалдан қай бири тўғри? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Сиз нотўғри тушунибсиз. Улар ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Киши етти аъзоси билан сажда қилади. Бош, икки қўл, икки тизза ва икки оёқ” деганлар. Шу ҳадисга биноан аввалги ота-боболаримиз “Аллоҳим бизни шу етти аъзоларимизни саломат қилиб, бизни намозингдан асло қолдирмагин” деб дуо қилишган. Валлоҳу аълам!