Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

дам солш

08:30 / 20.09.2017 | muslim | 6786
Ассалому алайкум!дам соганга  пул бeриш дурусми

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Ибн Можа ва Имом Аҳмадлар қилган ривоятда айтилишича, Абу Саъийд ал-Худрий бошлиқ бир гуруҳ саҳобалар сафарда бўладилар. Бир қавм олдидан ўтиб, меҳмон қилишни сўрасалар, у қавм бош тортади. Иттифоқо, ўша кечаси мазкур қавмнинг улуғини чаён чақиб олади. Улардан баъзилари масканлари яқинида дам олаётган саҳобаларнинг ҳузурларига келиб, бўлган ҳодисани айтадилар ва «Ичингизда дам соладиган одам борми?» дейишади.
Абу Саъийд ал-Худрий:
«Бизга ҳаққини бермасангиз, дам солмаймиз», дейдилар. Бир неча адад қўйга келишадилар. Абу Саъийд ал-Худрий «Фотиҳа» сурасини ўқиб, дам соладилар. Бошлиқ тузалади.
У киши қўйларни олиб, шубҳаланиб қоладилар ва уларга ҳеч бир тасарруф қилмасдан аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраш учун Мадинага ҳайдаб кетадилар. Бўлган воқеъани Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берганларида у зот:
«Тақсимланглар! Менга ҳам улуш беринглар», дейдилар. Яъни бу нарсанинг жоизлиги, ҳалоллигини билдириш учун шундай деб, кулиб юборган эканлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat