Тақдир ҳақида

Dilshodbek сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли илм соҳиблари, масалан мўмин билан кофир бир ишга қўл урди. Мўмин Аллоҳдан сўраган ҳолда астойдил ҳаракат қилди. Кофир эса аксинча ҳамма нарса ўзимдан(ширк) дeган ҳолда ҳаракат қилади. Лeкин мўмин ҳам кофир ҳам бирдeк натижага эришди. Аллоҳим нима учун кофирга ҳам мўминга ҳам бирдeк ризқ бeради? Бу дунёдаги барча нарсанинг эгаси Аллоҳ экани ва бeрувчи ҳам Аллоҳ эканлигини ҳаммамиз жуда яхши биламиз.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таолонинг наздида бу дунёнинг пашшанинг қанотича ҳам қадри йўқдир. Шунинг учун уни кофирга ҳам мусулмонга ҳам бераверади. Ҳатто кофирларга мусулмонданда ҳам кўпроқ бераверади. Охират эса Аллоҳ таолонинг наздида наҳоят даражада қадрли бўлгани учун, Ўзи қадрли деб билган иймонли бандаларига ато этади. Валлоҳу аълам!