Янги жой

Abdulloh сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Янги савдо қилиш учун олинган жойда қон чиқариб, яқинларимиз учун ош қилиб, Қуръон тиловат қилиб кeйин иш бошлашимиз яхшими? Ёки бошқа маслаҳат бeрингсизлар.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Шариатимизда қурбонлик ва ақийқадан бошқа ҳеч қандай жонлиқ сўйиш маросими йўқ. Агар сўймасдан ош бериб, дуо олсаларингиз ўзларингиздан бошқа одамларни “қон чиқариш” деб аталган бемаъни бидъатни ривожига ҳисса қўшишдан сақланган бўласиз. Валлоҳу аълам!