Ўзимда бўлмаган нарсани сотиш

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратЎзимда бўлмаган нарсани сотиш
Ahmat сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Дўконимга келган одам истаган нарсаси бўлмаса, бошқа жойдан топиб беринг деб илтимос қилади. Шунда топган нарсам учун нархини устига нарх қўйиб айтиб опкелтириб берсам, қўшган пулимни унга айтмасдан олсам бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Сиз ҳузурингизда бўлмаса ўша нарса бор жойга далолат қилиб жўнатганингиз афзал. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзиники бўлмаган нарсани сотишдан қайтарганлар.
Мусулмон савдогар тижорат молини ҳали қўлига олмай туриб бошқага сотмаслиги лозим. Чунки, молни қўлга олишдан аввал сотиш ва ундан фойдаланиш шаръан ҳаромдир.

عن حكيم بن حزام قال : نهاني رسول الله أن أبيع ما ليس عندي

Ҳаким ибн Ҳузом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлимда бўлмаган нарсани сотишимдан қайтардилар”.
Насоий ривояти.

ان بيع المبيع قبل القبض لا يجوز من البائع ولا من غيره

“Савдо молини қўлга олиб, ўзиники қилиб олмай туриб сотувчига ҳам бошқасига ҳам сотиш жоиз бўлмайди”. (Мабсут китоби).

عن ابن عباس رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال اما الذى نهى عنه النَّبِيّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فهوالطعام ان يباع حتى يقبض قال ابن عباس رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ولا احسب كل شيء الا مثله

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган нарса таом бўлиб, уни қўлга олмасдан олдин сотиш мумкин эмас”. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу яна шундай қўшимча қилдилар: “Бошқа нарсаларни ҳам таом каби деб биламан”. (Муттафақун алайҳ).

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ : مَنِابْتَاعَ طَعَامًا فَلاَ يَبِيعُهُ حَتَّى يَسْتَوْفِيَهُ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таом сотиб олса, уни тўлиқ қўлга киритмай туриб сотмасин” дедилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг бошқа бир ривоятида: “Ўлчаб олмагунича” дейилган” (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам!