Топиб олинган тилла

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромТопиб олинган тилла
Doniyor сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен Россиядаман. Битта бола эркакларни қўлга тақадиган тилла тақинчоғини топиб олибди. У бола сотмоқчи, мен сотиб олиб аёллар узуги қилиб сотсам бўладими? Жавоб учун раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Топиб олинган нарса бировнинг мулки ҳисобланиб, топиб олувчи уни сотиши ёки ўзи фойдаланиши мутлақо жоиз эмас. Аксинча эгасини топиш учун эълон бериш керак. Сиз ундан сотиб олишингиз ҳам ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!