Кафиллик

fat сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Бир танишим текстил сохасида бизнес бошлаб, манга шерик бўласизми деб таклиф билдирди. Лекин менинг пулим йўклиги сабабли, бир дўстимга бу таклифни айтдим. Дўстим иккиланиб, агар иш ўхшамаса пулимни қайтара оламанми деб сўради. Мен ўзим олиб бераман деб кафиллик қилдим. Хеч қанча ўтмай бошлаган ишимиз ўхшамай қолди ва дўстим берган 1.500 АҚШ долларини қайтариб беришни мендан сўради. Мен шу пулни олиш учун ўша танишимни орқасидан анча «югурдим». Иш ўхшамади, сабр қилинг қайтараман деб жавоб олар эдик. Бир куни дўстим оила аъзолари билан маслаҳатлашиб ўша пул ўрнига шу миқдорига тенг тикув машинасини берса ҳам розилигини айтди. Қарздор танишим 1.300 доллари қийматига эга тикув  машинани ва 200 долларни берди. Орадан анча вақт ўтгач дўстим менинг гувоҳлигимсиз, менга айтмай тикув машинани 410 доллар зарарига сотганини айтди. Энди ўша 410 долларини мендан сўраяпти. Мен унга рози эдингку десам ҳам сан кафил эдин деб айтяпти. Бу ҳолатда нима қилинади?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Сизни айтган гапингиздан кафиллик соқит бўлган, лекин бу ҳукм эмас. Ҳукм чиқариш учун иккинчи томонни ҳам эшитиш керак. Валлоҳу аълам!