Шайх ҳазратлари менинг саволим куйидагича. Аёлим билан уртамизда бир нафар фарзандимиз бор. Мен аёлим билан жанжаллашиб колган вактларимда кетсанг жавобинг узинг билан бўлади деганман. Аёлим кетмаган. Лекин охирги марта жанжаллашиб колганимизда у уйига кетмокчи булди мен унга кетма кетсанг оркага юл йўқ дедим. Шу сузни айтганимда хаёлимдан кетсанг жавобинг узинг билан бўлади деган суз келди. Шундан сунг аёлим уз уйига кетди. Лекин талок килиш ниятида айтмадим. Килган ишимиздан хар иккимиз ҳам афсусдамиз нима қилайлик юл курсатинг Ҳазрат илтимос. Уртамизга талок тушганми юкми? Тушган булса неча талок тушган (Оллох асрасин). Килаётган ишларингизни Оллох мукофотини хар икки дунёда берсин (Омин)!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Иккингиз илми одамнинг олдига бориб, бор гапни айтинглар.