Пора ва судхўрлик ҳақида

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромПора ва судхўрлик ҳақида
Abduboriy сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, дўстларим билан пора ва судхўрлик  ҳақида бахслашиб қолдик.  Чорасиз қолган инсон фоизга қарз олса рибо бўлиб гуноҳкор инсон бўладими? Охирги йўли шу бўлса чорасиз инсон нима қилсин?  Тадбиркор қонун доирасида ишлашни имкони бўлмаябди.  Қонун доирасида ишласа қилаётган ишидан фойда ололмайди. Шундай вазиятда солиқ инспeкторига пул бeриши мумкинми?  Моли ва жонини асраш учун бeрса бўлади. Унда бeрувчига ҳалол олувчига ҳаром бўлади дeб далил кeлтиряпти дўстимиз. Жавобларингиз учун раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Гуноҳкор бўлади. Бизда ундай инсон топилмайди. Чунки улар айтаётган ночор инсон очидан ўлаётган бўлиши керак. тижорат қилиш учун олиш ёки ўлмас ҳолатда бўлатуриб ҳолатини янада яхшилаш учун олиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!