Фарз амали учун ёлғон

СаволларМавзу: ИбодатларФарз амали учун ёлғон
Abdukomil сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Фарз амалини бажариш учун ёлғон ишлатса бўладими? Масалан: Фарз намозини ўқиш учун коллеж ўқитувчисидан ёлғон  бахона қилиб рухсат сўраш. Ростини айтилса намоз қазо бўлиши аниқ.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Таҳорат ёки ҳожатга чиқиб келай деб рухсат сўраб чиққан киши, таҳорат қилиб  йўл-йўлакай намоз ўқиб келса ёлғон гапирган бўлмайди. Динимизда ошкора ёлғонга рухсат йўқ. Валлоҳу аълам!