Хонаки қуён халолми

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромХонаки қуён халолми
Jobirxon сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Устоз хонаки қуён го’шти халолми? мeн бир қорақалпоқ овчи акамиз билан шу хақда бахслашиб қолдим уни айтишича хонаки қуён мушук билан чатишавeраркан шу сабабдан фақат ёввойисини йeйиш кeрак дeйди шу гаплари қанчалик хақиқатга яқин? олдиндан рахмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Қуённинг хонакиси ҳам ёввойиси ҳам ҳалол. Ҳайвонларда она эътиборга олинади. Она гўшти ейиладиган ҳайвон бўлса боласини гўшти ҳам ҳалол бўлади. Сиз айтгандек она қуённи мушук билан чатиштирилса ундан туғилган болалар ҳам қуён бўлади.
ЧАТИШТИРИЛГАН ҲАЙВОНЛАР
Чатишрилган ҳайвонлар уч турга бўлинади.
1.    Икки ҳалол ҳайвоннинг чатишмасидан туғилган ҳайвон. Булар шак шубҳасиз ҳалолдир. Табий тарзда ҳосил бўладими ёки сунъий тарзда бўладими фарқи йўқ.
2.    Икки ҳаром ёки макруҳи таҳримий ҳайвонлар чатишмасидан туғилган ҳайвонлар. Буларнинг ҳам ҳаром ёки макруҳи таҳримийлигида шак йўқ.
3.    Бири ҳалол иккинчиси ҳаром ҳайвон чатишмасидан туғилган ҳайвон. Булар борасида мазҳаблар турличадир. Шофеийлар «ҳаром билан ҳалол, мубоҳ билан ман қилинган бир бирига қарама қарши келганда ҳаром ва ман қилинганлик томони олинади» қоидасига биноан ҳаромлик томонини оладилар. Моликийлар ҳайвон онага тобеъ бўлади. Лекин улардан туғилган ҳайвон ҳаром ҳайвон суратида бўлмаслиги керак. Гарчи онаси ҳалол ҳайвон бўлса ҳам дейишади. Масалан қўй тўнғиздан ҳомила ортирган бўлса, тўнғизга ўхшаган бўлса ҳалол бўлмайди. Ҳудди қўчқордан ҳомила бўлган тўнғиз қўй туққанидаги каби. Лекин тўнғиз туққан қўйнинг кейинчалик қўйдан ортирган наслини еса бўлади дейишади.
Ҳанафий уламолари бола онага тобеъ бўлади. Онаси ҳалол ҳайвон бўлса, бола ҳам ҳалол. Онаси ҳаром ҳайвон бўлса, бола ҳам ҳаром дейишади. Масалан ҳачирнинг онаси от, отаси эшак бўлса, Абу Юсуф ва Муҳаммад роҳимаҳуллоҳлар наздида ҳалолдир. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ макруҳ деган. Агар отаси эшак онаси сигир бўлса, барчалари наздида бола ҳалолдир. Дуррул мухтор ва унинг хошиясидан

маълум бўладики, эътибор онага бўлади. Яйловда юрган қўй бўридан ҳомила ортирса, ундан туғилган бола ҳалол бўлади. Суврати бўрига ўхшаса ҳам ҳалол бўлаверади.
Валлоҳу аълам!