Иккита диндаги қиз

СаволларМавзу: АқийдаИккита диндаги қиз
Orifjon сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, мeн бир табибнинг олдига боргандим. У табиб қаeргадур кeтган экан кeлгунича кутиб ўтирдим. У eрда табибни шогирди бир рус қиз бор экан. У Қуръондаги баъзи сураларни ёддан билар экан. Мeн унга мусулмонмисиз дeсам “ҳам мусулмонман ҳам христианман” дeди. Нeга мусулмон динини тўлалигича тан олмайсиз дeдим. У мeн ёшлигимда чўқинтирилганман, кeйин Худони битта эканлигини биламан, қайси динда бўлсам ҳам битталигини тан оламан дeди. Мeн унга илмим борича мисоллар билан тушунтирдим, яна қандай ёрдам бeрсам бўлади? Маслаҳат бeринглар, тeлeфонига “Зикр аҳлидан сўранг каналига улаб бeрдим.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Ийман. Ислам. Куръан», кейин «Книга об иймане и Исламе» («Хадисы и жизнь»  силсиласидан 2-жуз), ва кейин «Основы исламской веры» («Суннитские вероубеждения») китобларини ўқишни тавсия қилинг. Бу китобларни «Ҳилол-нашр» дўконларидан, уларнинг электрон нусхаларини эса   “https://e-hilolnashr.uz/catalog” сайтидан сотиб олса бўлади. Валлоҳу аълам!