Закот бермаганни

СаволларМавзу: АқийдаЗакот бермаганни
Hadisa.1 сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Бизнинг эътиқодимиз бўйича иймон, иқрор ва тасдиқдан иборат. Амал иймонни жузи эмас. Гуноҳи кабийра қилган инсон исломдан чиқмайди. Сурамохчи бўлганим нeга Абу Бакр розияллоҳу анҳу шаҳодат калимасини айтган аммо, закот бeрмаган инсонларни ўлдириб юборди?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу закотни инкор қилганларга қарши уруш қилганлар. Шу ўринда нозик бир масала келиб чиқади. Намозни фарзлигини тан олиб Аллоҳ буюрганлигига иқрор бўлиб, нафсим бузуқлигидан ўқимаяпман дейиш билан “қалбим пок бўлса бўлди, намозни ўқиш шарт эмас” деб уни инкор қилиш орасида фарқ бор. Биринчисида фосиқ бўлсада мусулмонлигича қолади. Иккинчисида фарзни инкор қилгани учун диндан чиқади. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу инкор қилганларга қарши бўлганлар. Ҳозиргилар эса сиёсий мақсадда дунё молини талабида уруш қилишмоқда. Валлоҳу аълам!