Олиб ташланган оят борми?

СаволларМавзу: Қуръони КаримОлиб ташланган оят борми?
Ulug'bek сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Кексаларга бўлган ҳурмат юзасидан қилинаётган маърузада имом домла, Қуръондан кекса эркак ва кекса аёл зино қилса уларни тошбўрон қилиш ҳақида келган оят олиб ташланган деб айтдилар. Шундай бўлиши мумкинми? Ахир мансуҳ бўлган оятлар ҳам тиловат қилинадику?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Мансух бўлиш икки қисмга бўлинади. Бири тиловати қолиб ҳукми мансух бўлади. Иккинчиси ҳукми қолиб тиловати мансух бўлади. Сиз айтган оятнинг тиловати мансух бўлиб ҳукми боқий қолган. Валлоҳу аълам!