Ажрашиш ва талоқ

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушАжрашиш ва талоқ
Shodiyor сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Аёл киши шаръий никоҳдан ўтган турмуш ўртоғи билан ажрашиб орадан бир неча йиллар ўтиб, яна қайтадан бошқа бир кишига шаръий никоҳланмоқчи бўлса, унинг тартиби қандай бўлади? Биринчи турмушидаги эри талоқ сўзини ишлатмаган ва бу ҳолатда идда тутиш масаласи қандай бўлади?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Ажрашаётган вақтдаги сўзларга қаралади. Агар талоққа далолат қилувчи сўзлар ишлатилган бўлса, ўша вақтда талоқ тушиб, иддага ўтирган бўлади. Уч ҳайздан кейин иддаси ҳам чиқиб бўлган бўлади. Шунинг учун ўша вақтдаги эр томондан ишлатилган сўзларни билиш керак. Валлоҳу аълам!