ҳаж тўйи

Otabek сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳозирда ҳамма ҳожилар ҳаж тўйи қилиб беряпти. Ҳаж зиёратидан қайтган одам ҳаж тўйи қилиб бериши жоизми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Сафардан қайтган киши зиёфат қилиб бериши жоиз. Ҳожиларнинг зиёфат бериши шаръан жоиз. Лекин ҳожилар урф қилиб олган зиёфатлари савобдан кўра гуноҳга яқинроқ. Чунки уларда исроф, ибодатидан фахрланиш, ўзларини ўзгалардан устун қўйиш бор. Ҳаж ҳам адо қилиниб, қабул бўлишини қаттиқ умид қилинадиган ҳабата кетиб қолишидан хавф қилинадиган, адо қилиб махфий қилишга уриниш керак бўлган ибодатлардандир. Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ бир ҳажга борган киши ҳақида ғикоя қилиб “Хутубот”ларида шундай деганлар: Ҳажга бориб келган бир кишининг зиёратига бордик. У ишчисига “аввалги сафар олиб келган зам-зам сувидан олиб чиқ” деб зам-зам олиб чиқишга буюрди. Борганларнинг барчаси у кишининг бу гапидан мақсади ҳажга икки марта борганлигини билдириш эканлигини тушинишди. Чунки зам-замни биринчи ёки иккинчи бор борганда олиб келганини ҳеч қандай фарқи йўқ эди. Бундан мурод ҳажга икки марта борганлиги билан фархрланиш эди холос. Бечора ҳажини хабата кетганини ўйлаб кўрмаганда. Худди шу каби воқеъа шайх Саъдийнинг “Гулистон”ида келади. Унда : “Отам билан бирга бир мусофирхонада тунаб қолдик. Биз отам иккимиз кечаси билан намоз ўқиб чиқдик, қолганлар эса бамдодгача ухлашди. Шунда мен “Бизни ҳам кечамиз ўтди, уларни ҳам кечаси ўтди. Бизники ибодат билан уларники ғафлат билан ўтди” деган эди. Отам менга қараб “Эҳ болам-а, уларку ухлаб мазза қилиб дам олишди, сен бўлса уйқуни ҳам ибодатни ҳам қўлдан бой бердинг” деди” дейилган. Валлоҳу аълам!