Икки сажда ўртасида дуо

СаволларМавзу: ҲадисларИкки сажда ўртасида дуо
Javohirxon сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажданинг ўртасида ўтирган вақтларида “Роббиғфирлий” дeб икки марта айтган эканлар. Шу ҳадис саҳиҳми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ بَيْنَ السَّجْدَتَيْنِ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَعَافِنِي وَاهْدِنِي وَارْزُقْنِي. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида «Аллоҳуммағфирли, варҳамни ва аъфини ваҳдини варзуқни», дер эдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, мени мағфират қил, раҳм қил, офият бер, ҳидоят қил ва ризқлантир». («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан).

عَنْ حُذَيْفَةَ أَنَّ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ َكَانَ يَقُولُ بَيْنَ السَّجْدَتَيْنِ : رَبِّ اغْفِرْ لِي ، رَبِّ اغْفِرْ لِي. رواه النسائي

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида “Роббиғфирлий, Роббиғфирлий” дер эдилар. Насоий ривояти. Нафл намозларида айтинг. Валлоҳу аълам!