Хайрия

Абдуазим сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли «Зикр Аҳлидан сўранг»канали аъзолари, сизларни олиб бораётган ишларингизга Аллоҳ мададкор бўлсин. Юртимизда бирор хонадонда одам вафот қилса қолганлар тезлик билан ош беришни ҳаракатида бўлади. Шу ош беришни ўрнига яқинларидаги масжидларга ёрдам тариқасида таъмирлаш ёки таҳоратхоналарга сочиқ каби нарсаларни олиб берса ош бергандан кўра яхши эмасми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Ўшандай қилсалар садақаи жория бўлиб, то йўқ бўлиб кетгунича ҳар бир намоз ўқувчининг намозидан марҳумга ҳам, саҳоват қилганга ҳам тинмай савоб етиб турарди. Валлоҳу аълам!