Йил давомида саҳарлик вақти

СаволларМавзу: ИбодатларЙил давомида саҳарлик вақти
sadokat сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, рўза тутишда саҳарлик йилнинг барча кунларида қуёшдан 90минут олдинми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Бундай фикр мутлақо нотўғри. Юртимизнинг мутафаккир фалакиётшунос олими Абу Райҳон Беруний раҳматуллоҳи алайҳ бизнинг диёрларда қуёш ердан 18 даража пастлигида бамдод вақти киришини айтганлар. Ўшандан буён диёримиз уламолари шунга амал қилиб келишган. Сиз қуёшни 18 даражада деб белгилаган тақвимларга амал қилинг. Валлоҳу аълам!