Эрнинг ҳаққи

Ulug‘bek сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Фотима онамиз эри Али розияллоҳу анҳуни ранжитиб қўйиб, узр сўраганлари ва ҳазрати Али охири кулиб юборган эканлар. Фотима онамиз бу гапни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтганларида “Агар эрингиздан узр сўрамасдан ўлиб кетганингизда сизга жаноза ўқимасдим” деган эканлар. Бу ҳадис саҳиҳми? Эрини ранжитиш аёл киши учун шу даражада оғирми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Эрни ранжитиш шу даражада оғир. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳдан ўзгага сажда қилиш йўқ. Мабодо кимдир бирортасига сажда қилиши жоиз бўлганида эрларнинг аёлларни устида ҳаққлари улканлигидан аёлларни эрларига сажда қилишга буюрар эдим” деганлар. Фуқаҳолар ота-онани исми билан чақириб, “фалончи дада, фалончи она” дейиш жоиз бўлмаганидек аёл кишига эрининг исмини айтиб чақириш ҳам жоиз эмас – деганлар. Сиз келтирган ҳадис саҳиҳ эмас. Валлоҳу аълам!