Ҳижобсиз жиянларим

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушҲижобсиз жиянларим
Farruh сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Ҳозирги кунда ҳали кўп аёллар ҳижобда эмас. Саволим шуки: агар уйимизга ўзимизнинг аёл қариндошларимиз кeлса, масалан ҳолам, амам, жиянларимиз, аммо ҳижобда бўлмасалар, улар билан суҳбатда бўламиз. Шунда биз эркакларга гуноҳ бўлмайдими? Бу ҳолатда қандай йўл тутилади?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Хола ва аммаларингиз маҳрам ҳисобланади. Маҳрамларни эркакка бўлган аврати эркакнинг эркакка бўлган аврати кабидир. Жиянлар сизга маҳрам бўлсада, албатта ўғилларингиздан пардада тутиш керак. Чунки холаваччаларнинг бир-бирларига никоҳлари жоиз. Валлоҳу аълам!