Шайх ҳазратлари, Тошкентдаги вокзал ва автовокзалларга вилоятлардан одам келиб тушиши билан таксистлар дарров келиб уларни манзилларига етказиб қўйишни таклиф етишади. Лекин одатий ҳолда масалан 6000 сўмлик жойга 20000 сўм айтишади. Енди келган меҳмонлар эса "шу нарх тўғридир" деб ўйлаб рози бўлиб таксига ўтиришади. Айтингчи, шариат тарафдан таксистларнинг шундай қилиши тўғрими? Яъни "ёъловчининг ўзи рози бўлди" деб бу ишини қилаверса ҳам бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ барча мусулмонларнинг фойдали илмини зиёда қилсин.