Қиблани аниқлаш ва намоз тақвими

СаволларМавзу: ИбодатларҚиблани аниқлаш ва намоз тақвими
Abdurrahmon сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Биз Россиянинг Твeрь вилоятида ишлаяпмиз. Сизлардан қибла масаласини сўрамоқчи эдик. Бомдодда орқамизда ёруғлик кўринади, биз шунга орқамизни қилиб намоз ўқияпмиз. Биз тўғри қиляпмизми? Иложи бўлса тўғри бўлган, намоз вақтларини тўғри кўрсатадиган Андроид тақвим тавсия қилинг илтимос!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Компютер ёки смартфон кабилардан фойдаланишни билар экансиз, интернетга кириб турган жойингиздан Каъба қайси томондалигини кўрсатувчи дастурларни қўйиб текшириб олинг ва ўша томонга қараб намоз ўқийверасиз. Маслан islamicfinder дан. Унда намоз вақтлари ҳам бўлиб, тўғри созласангиз бўлди. Ҳозир турган жойингиз Ўзбекистон каби қибла қуёш ботадиган томонда эмас. Валлоҳу аълам!