Тушда аёлига талоқ бериш

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушТушда аёлига талоқ бериш
Алишер сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳозирда аёлим билан бироз муносабатларимиз совуқ ҳолатда бўлиб, у онасини уйида. Куни кеча тушимда у билан жанжаллашиб талоғини берибман. Уйғонганимда ўйланиб қолдим, буни бир ҳикмати борми ёки бу шунчаки тушмикин? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Кўп ўйлаган нарса тушга киради. Ухлаган одамнинг қўйган талоғи ўтмайди. Валлоҳу аълам!