Бошқа дин вакилларига пул бериш

СаволларМавзу: Турли саволларБошқа дин вакилларига пул бериш
Doni сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Бизнинг ишхонада турли дин вакиллари яшайди. Биз уларнинг тўй ва маракаларида азроқ пул йиғиб берамиз. У пулларни қайси эҳтиёжига ишлатилинишини билмаймиз, балким диний маросимлари учундир. Шу пулни бериш жоизми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

http://savollar.islom.uz/savol/380

Бошқа дин вакилларига ҳадя бериш жоиз. лекин ношаръий жойларга ишлатилиши аниқ бўлса, берилмайди. Шариатимизда “1-гуноҳга ёрдам беришни ният қилиш ҳаром амал. 2-ношаръий ишларга ишлатишини айтиб турган одамга ёрдам бериш, нарса сотиш бу ҳам ҳаром. 3-ношаръийгина жойга ишлатилиб бошқа ишларга ишлатишни имкони йўқ бўлган ҳолатда ҳам нарса сотиш ҳаром ҳисобланади” деган қоидалар бор. Сиздан олган нарсасини нимага ишлатиши маълум бўлмаса беришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!